Мурожаатларга эътиборсиз масъулларга чора кўрилмоқда
Ўзбекситон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига Бухоро вилояти Олот туман аҳолиси томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларнинг 3 минг 806 таси ижобий ҳал этилган. 764 тасига ҳуқуқий маълумот берилган. 11 таси узоқ муддатли назоратга олинган. 199 таси кўриб чиқиш жараёнида. Иш жараёнида 4 та мурожаатнинг муддати бузилишига йўл қўйилган. Масъул корхона ва ташкилотлар томонидан мурожатларни ўз вақтида ўрганилмаслиги оқибатида 16 та мурожаат такрорий тушган.
– Жорий йил январь-октябрь ойларида Олот тумани Халқ қабулхонаси томонидан олиб борилган мониторинг ва ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиш ва камчиликларни баратараф қилиш юзасидан жами 26 та тақдимнома ва таклифлар киритилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олот туманидаги Халқ қабулхонаси мутахассиси Э.Рахматов. –Шундан 19 таси тақдимнома 7 таси таклифдан иборат. Мурожаатларни кўриб чиқиш ҳолати юзасидан 13 та, уйма-уй юришда йўл қўйилган камчиликлар юзасидан 2 та, бандлик масалалари юзасидан 1 та, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га оид масалалар юзасидан 1 та ва бошқа масалаларга оид 2 та тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномалар кўриб чиқилиши натижасида 7 нафар маъсул шахс вазифасидан озод этилган. 1 нафар масъул шахсга нисбатан иш ҳақидан жарима, 3 нафар масъул шахсга нисбатан хайфсан интизомий жазо чоралари қўлланилган. 4 нафар масъул шахс эса огоҳлантирилган. Олот тумани Электр тармоқлари корхонасида мурожаатларни кўриб чиқишда қонун бузилиши ҳолатига йўл қўйилганлиги бўйича таклиф Олот туман прокурорига киритилган. 1 нафар мансабдор шахсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддаси бўйича маъмурий жавобгарликка тортилган.
Зариф Комилов, ЎзА