Бугунги кунда Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига келиб тушаётган ҳар бир мурожаат ва ариза ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда.

Айниқса, аҳоли ўртасида ижтимоий кўмакка муҳтож ва имконияти чекланган фуқаролар муаммосини ечишга бошқарма томонидан алоҳида эътибор қаратилаётир.

Яқинда бошқарма бошлиғи Санжар Абдуллаев қўлига навбатдаги ариза келиб тушди. Ариза Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Чортоқ маҳалласидаги Бирлик кўчасининг 58-уйида вақтинчалик рўйхатда турган ҳамда шу манзилда яшаб турган Ҳ.Адашалиевга тегишли эди.

Унда ёзилишича, фуқаро Ҳ.Адашалиев 6 нафар фарзанди билан ушбу манзилда яшаши, унинг шароити қийинлиги ва амал-тақал оилани тебратаётган экан. Аризада ота 7 ёшли ўғли ва 6 ёшли қизининг шу вақтгача туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси йўқлигини маълум қилиб, ёрдам сўраган.

Давлат хизматлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ариза ўрганилиб, уни ҳал этиш учун Янгиҳаёт тумани давлат хизматлари бўлимига юборилди. Бўлим ходимлари аризани 10 кун ичида ижобий ҳал қилиб берди.

Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани ФХДЁ бўлими биринчи тоифали ходими Дилноза Ражабованинг маълум қилишича, оиладаги ушбу муаммо эр-хотиннинг вилоятдан келганлиги ва улар Тошкент шаҳрида доимий рўйхатдан ўтмаганлиги сабаб бўлган.

– Ҳозир оила аъзолари Янгиҳаёт тумани “Чортоқ” маҳалласидаги Бирлик кўчасининг 58-уйида вақтинчалик рўйхатга олинди ва “Темир дафтарга” киритилди, – деди Дилноза Ражабова. 

– Буни қарангки, йиллар давомида ечимини кутиб турган бу муаммо Янгиҳаёт тумани давлат хизматлари бўлими томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни ижобий ҳал этилди. Ҳ. Адашалиевнинг 2 нафар фарзандига шу куннинг ўзидаёқ туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди. 

Албатта, ҳар бир оилада ўзига яраша муаммо бўлади. Энди бу оила ҳақида гапирадиган бўлсак, муаммога баъзан эътиборсизлик сабаб бўлса, баъзан ортиқча қоғозбозликларни асос қилиб кўрсатиш мумкин. Муҳими, фуқаро Ҳ.Адашалиевнинг аризаси қаноатлантирилди. Яъни, унинг 2014 йил 15 февралда туғилган ўғли ҳамда 2015 йил 28 октябрь куни туғилган қизига гувоҳнома ёзиб берилди.

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатлар ўз вақтида ижобий ҳал этилмоқда