Президент ташаббуслари – амалда

Ўзбекистоннинг олтита ҳудудида бешта қуёш ва битта шамол электр станциялари бир вақтда ишга туширилганига ҳали кўп бўлгани йўқ. Умумий қуввати 2,4 гигаваттлик ушбу “яшил” электр станциялари жуда қисқа муддат – тўққиз ойда фойдаланишга топширилди.

Бу мамлакатимизда кейинги йилларда давлатимиз раҳбари ташаббуси билан энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар натижаси саналади. 

Шу ўринда тармоқда хусусий сектор, етакчи хорижий компаниялар фаолиятига қулай шароитлар яратилганини таъкидлаш жоиз. Қувонарлиси, ислоҳотлар давом этмоқда. Бугунги кунда мамлакатимизда тўққиз гигаваттли йигирма иккита қуёш ва шамол электр станциясини қуриш лойиҳалари устида ишланмоқда.

Бундай хайрли ташаббус кенг қамровда амалга оширилса натижаси ҳам юқори бўлади. Яъни қайта тикланувчи энергиядан қуйида – ижтимоий соҳа объектларида, ишлаб чиқариш корхоналарида, кўп қаватли аҳоли яшаш уйларида фойдаланишни қўллаб-қувватлаш зарур. Қувонарлиси, бу борадаги ишлар ҳам изга тушди. Кичик қувватдаги энергия манбаларини ўрнатиш, уларни юртимизга олиб келишда қулайликлар яратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 8 январда “Қайта тикланувчи энергия манбалари асосида энергия таъминотини ташкил этиш соҳасини тартибга солиш ва ривожлантириш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Ҳужжат билан бу йўналиш бўйича божхона тўловларида енгилликлар белгиланди. Қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ҳамда эҳтиёт қисмларини импорт қилишда божхона тўловларини 120 кун муддатга фоизлар ундирилмаган ҳолда кечиктириб тўлаш имконияти яратилди.

Шунингдек, қайта тикланувчи энергия манбалари ва уларнинг асбоб-ускуналари, хомашё, бутловчи ва эҳтиёт қисмларини импорт қилиш фаолияти билан уч йилдан ортиқ давр мобайнида шуғулланаётган тадбиркорларга ҳам имкониятлар мавжуд. Божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини ўз вақтида бажариб келган ана шундай тадбиркорларга 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда божхона тўловларини бўлиб тўлашга рухсат берилади. 

– Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартдан бошлаб техник ҳужжатларида ёки маркировкасида қуёш элементларининг сифат кўрсаткичларини ифодаловчи тегишли синфи тўғрисидаги ахборотлар мавжуд бўлмаган қуёш панелларини четдан олиб кириш тақиқланади, – дейди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги бош мутахассиси Бекзод Асадов. – Шунингдек, қуёш панеллари техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқлиги тасдиқланиши мажбурий бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритилади. Импорт қилинган товарларни сифатга мувофиқлиги бўйича лаборатория синовларидан ўтказиш тартиби ҳам жорий қилинмоқда. Бунда дастлаб мавжуд лаборатория имкониятларидан фойдаланилади. Шунингдек, Энергетика вазирлиги ҳузуридаги қайта тикланувчи энергия манбаларини синаш бўйича лабораториянинг имкониятлари кенгайтирилмоқда.

Ҳужжат аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларини электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади. Шунингдек, бу йўналишдаги ишлаб чиқариш ҳажми ортишига эришилади.

Мақсад катта, яқин истиқболда Ўзбекистонда “яшил” энергетика манбаларини сезиларли ошириш режалаштирилган. Бунга эришилганда эса катта миқдорда табиий газни иқтисод қилиш, атмосферага зарарли ташланмаларни имкон қадар камайтириш имкони яратилади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муқобил энергия манбаларини кўпайтириш йўлидаги ислоҳотлар янги босқичга кўтарилди