Муқобил энергия – давр талаби
ФОТОРЕПОРТАЖ
«Ўзбекистон-2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид Давлат дастурида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, бунда қуёш ва шамол электр станциясини барпо этиш ва ишга тушириш вазифалари белгиланган.
Бугунги кунда мамлакатимизда энергия тежамкорликни ошириш билан бирга экологик тоза “яшил энергетика”ни ривожлантириш бўйича дадил қадамлар ташланган. Бу имкониятларни аҳоли ва тадбиркорларга етказиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармаси томонидан қатор тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.
Жумладан, божхона ходимлари Сирдарё туманида жойлашган “Peng-Sheng” мажмуасидаги Ўзбекистон-Хитой қўшма корхоналар таъсисчилари билан учрашув ўтказиб, қуёш панелларининг афзалликлари ҳақида тақдимот қилинган эди. Ушбу тадбир натижаси ўлароқ мажмуа ҳудудига жами 3000 кВт қуёш панеллари ўрнатиш режалаштирилди.
[gallery-22219]
Дастлаб биринчи босқичда хориждан олиб келинган қиймати 250 минг АҚШ долларига тенг бўлган 800 кВтлик қуёш панеллари қисқа муддатда божхона расмийлаштирувидан ўтказилиб, мажмуа ҳудуддаги бино томларига ўрнатилди.
Шаҳриёр ОРТИҚБОЕВ (сурат), ЎзА