Мумтоз мусиқа оқшоми
Ўзбекистон давлат консерваториясида халқимизнинг ардоқли хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Ўзбекистон давлат консерваториясида халқимизнинг ардоқли хонандаси, Ўзбекистон халқ артисти Муножат Йўлчиева иштирокидаги концерт дастури бўлиб ўтди.
Муножот Йўлчиева дунё санъат ихлосмандларига ўзбек миллий мусиқаси, мақом санъатини юксак савияда тақдим этиб келаётган хонанда саналади.
Андижон вилоятининг Булоқбоши туманида камолга етган М.Йўлчиева болаликдан миллий мумтоз санъатимизга ошно бўлиб улғайди.
Унинг ижроси ғоят мукаммаллиги, самимияти, миллий санъатимизнинг бой мактаб ва анъаналарига таянилгани, энг муҳими эса доимо жонли ижрога асослангани билан қадрлидир.
Муножат Йўлчиеванинг ижроси наинки юртимизда, балки жаҳоннинг кўплаб давлатларида юксак эътироф этилган.
Дунёнинг нуфузли концерт залларини кўп бора забт этган санъаткор бу галги концертда ҳам мусиқа ихлосмандларига қувонч улашди.
Концертда шунингдек, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Мақом хонандалиги“ кафедраси ўқитувчиси Мамлакат Улашева ҳамда ушбу ўқув даргоҳи магистранти Сайёд Жўраев иштирок этди. Мансур Воисов раҳбарлигидаги созандалар ансамблининг ижроси концертга янада файз бағишлади.