Навоий вилояти ҳокимлигида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан Президентимизнинг фармонига кўра тақдирланган бир гуруҳ ўқитувчиларга давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медалларини тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоятдаги ташаббускор ва фидойи, фаол, таълим тизими ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган соҳа ходимлари иштирок этди.

Дастлаб вилоят ҳокими Нормат Турсунов мамлакатимизда таълим тизимида ҳам кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилиб, ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати алоҳида эътироф этилаётганлиги ва бир қатор имкониятлар яратиб берилаётганлигини алоҳида таъкидлади.  

Бугунги кунда Навоий вилоятида ҳам халқ таълими соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятдаги умумтаълим мактабларнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, замонавий бинолар қад ростламоқда.  

[gallery-19555]

Жумладан, 2023-2024 ўқув йилида вилоятда 32 та умумтаълим мактабларида қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бунинг натижасида 7858 та ўқувчи ўрни яратилган бўлса, 1776 та мавжуд ўқув ўрини мукаммал таъмирланди.  

Мактаб ўқувчиларини спортга жалб қилиш мақсадида маҳаллий бюджетнинг 2 миллиард сўм маблағлари ҳисобидан 12092 дона бирламчи спорт жиҳозлари ва анжомлари, ўқувчиларни касб-ҳунарга ўргатиш тизими йўлга қўйилган 11 та мактабга эса 558 миллион сўмлик 20 номдаги 200 дан ортиқ жиҳозлар олиб берилди.

Шунингдек, 72 та мактабнинг чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик синф хоналари 2 миллиард сўмлик бирламчи ҳарбий-таълим воситалари билан тўлиқ жиҳозланди.

Юртимизда фидокорона меҳнат ҳар доим қадрланган. Жорий йилда ҳам Президентининг фармонига кўра, бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар Ватанимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди. Уларнинг 6 нафари навоийликдир.

Тадбирда давлат мукофотлари ўз эгаларига тантанали равишда топширилди. Шунингдек, бир гуруҳ фидойи, ўз соҳасининг етук билимдонлари, ташаббускор ва фаол ўқитувчи ҳамда мураббийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи, ташаккурнома ва қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди.  

Абдували Бўриев, Сирож Аслонов (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофотлар ўз эгаларига топширилди