Экология ва табиат. Бугун экология мусаффолигини асраб-авайлаш, табиатни ҳимоя қилиш, «яшил макон»ни кенгайтириш энг устувор масалалардан бири бўлиб қолмоқда. Зеро, экология, атроф табиий муҳит ҳаёт давомийлигини, инсон ҳаёти хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.

Юртимизда экологик масалаларга алоҳида эътибор қаратилаётган бир пайтда соҳада замонавий инновацион янгиликларни қўллаш, бунинг учун, аввало, ушбу йўналишдаги кадрларни тайёрлаш муҳим омиллардандир. Бу борада, айниқса, иқтидорли ёшларнинг экологик масалаларга оид янги ғоя ва стартапларини қўллаб-қувватлаш, уларга кўмак ва мотивация бериш долзарб аҳамиятга эга.

Тошкент давлат аграр университети Аҳоли яшаш жойларини кўкаламзорлаштириш ва ландшафтли дизайн мутахассислиги 2-босқич магистр талабаси Дилмурод Тожиев бир вақтнинг ўзида Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Ўсимлик ва ҳайвонот олами кадастрини юритиш бўлими бошлиғи сифатида фаолият юритади. Ёш бўлишига қарамай, ўз соҳасида кўплаб ютуқларни қўлга киритган Дилмурод Тожиев шу йил «Мард ўғлон» давлат мукофотига муносиб деб топилди.

1994 йилда Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида туғилган қаҳрамонимиз ўқувчилик давриданоқ аъло баҳоларга ўқиб, ўз устида ишлашни, турли танлов, мусобақа ва олимпиадаларда фаол қатнашишни канда қилмади. Бу иштиёқ талабалик даврида уни янада фаолликка ундади, ўз тенгдошлари орасида етакчи бўлишига сабабчи бўлди. Тошкент давлат аграр университети Ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультетига давлат гранти асосида талабаликка қабул қилингач, 2017-2020 йилларда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг мазкур факультетдаги Ёшлар етакчиси сифатида фаолият юритди.

Талабалик йилларида бир неча маротаба олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказиладиган «Тафаккур синовлари» республика кўрик-танловида совринли ўринларни қўлга киритган. 2017 йилда Тошкент давлат аграр университетида ташкил этилган «Солиқ билимдони» республика кўрик-танловининг факультетлараро босқичида фахрли 1-ўринни эгаллаган. 2017 йилда олий таълим муассасаларидаги ёшлар етакчилари учун «Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни» муносабати билан ўтказилган «Ўзбекистон ёшлари, аграр соҳа ривожида менинг ҳиссам» номли илмий-амалий конференцияда ўз мақоласи билан фаол иштирок этган. «Йил талабаси — 2019» танловининг университет босқичида «Йилнинг ўз мутахассислиги бўйича энг билимдон талабаси» номинацияси бўйича 1-ўринни қўлга киритди. 2019 йилда Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Ёшлар Иттифоқи томонидан «Инновацион ғоялар етакчиси» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бундан ташқари, Дилмурод Тожиев 2019 йилда “International Youth Start UP” (Kazakistan 2019), “World Bank Youth Summit-2019» (Washington.Usa.), “Summer Field School-2019» (Tashkent), “Inno Week - 2019», “International Forum of Trade Union Youth” (Temp 2019) халқаро танловларида фаол иштирок этган. Ўндан ортиқ инновацион, стартап ва ижтимоий лойиҳалар муаллифи. “Green Yard” лойиҳаси ташкилотчиси. Бунинг учун 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тақдирланган.

Халқаро стартап лойиҳалар танловларида “Metro Green” лойиҳаси билан қатнашган. “Metro Green” лойиҳасининг мақсади метро бекатларининг ичини соясевар ўсимликлар билан қоплаш, яшил манзарани ҳосил қилиш, у ерда доимий ишлайдиган ишчилар учун шароит яратишдан иборат. Дилмуроднинг айтишича, халқаро танловда қатнашган мазкур лойиҳа «Тошкент метрополитени»га тақдим этилган ва у қўллаб-қувватланган.

Дилмуроднинг 15дан ортиқ илмий мақолалари маҳаллий ва халқаро журналларда чоп этилган. Шунингдек, университетдаги устозлари, профессор ўқитувчилар билан ҳаммуаллифлик асосида «Лалмикор мевачилик» фанидан амалий машғулотлар учун услубий қўлланма, «Ўрмон мелиорацияси» фанидан услубий кўрсатма, «Аҳоли турар жойларини кўкаламзорлаштириш» фанидан услубий қўлланма, «Ўрмон ёнғинлари ва уларга қарши кураш» фанидан услубий кўрсатма чоп эттирган.

2021 йилда «Мўъжаз томорқа» стартап лойиҳаси учун «Стартап ташаббуслари» инновацион ғоялар ва стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш дастурининг 5-даврига муваффақиятли қабул қилинганлиги учун БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили Матилда Димовска ва Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан сертификат билан тақдирланди.

— Юртимизда биз ёшларга яратилган кенг имкониятлар ўзимизни юзага чиқаришимиз учун катта майдондир, — дейди Дилмурод Тожиев. — Шу имкониятлардан самарали фойдаланиб, ўз соҳамда қатор инновацион ғояларни амалга оширишга ҳаракат қиляпман. «Қоғоз дарахтининг манзаравийлик хусусиятлари ва кўпайтириш технологиясини такомиллаштириш» мавзусидаги илмий ишим орқали янгиликлар қилишга интиляпман. Сомондан қоғоз олиш бўйича 800 миллион сўмлик “UzPaper” деб номланган лойиҳани ишлаб чиқдим ва Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигига тақдим этдим. Айни пайтда мазкур лойиҳа вазирлик танловида кўриб чиқилмоқда. Агар лойиҳа маъқул келиб, молиялаштириладиган бўлса, Ўзбекистондаги қоғоз саноатига катта ҳисса қўшилади. Яъни арзон маҳсулотдан қимматбаҳо офис қоғози ишлаб чиқилишига эришилади. Бу каби лойиҳа ва инновацион ғояларимиз кўп. Энг муҳими, уларнинг устида ишлаш ва амалга ошириш учун кенг шарт-шароитлар яратиб берилаётгани бизга янада мотивация бермоқда, — дейди қаҳрамонимиз.

Маълумки, «Мард ўғлон» давлат мукофоти ўқишдаги муваффақиятлари, ижтимоий фаоллиги ва истеъдоди билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келаётган 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган иқтидорли йигитларга фан, таълим, тиббиёт, маданият, адабиёт, санъат, спорт, ишлаб чиқариш, ҳарбий хизмат соҳаларида ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидаги фаолиятида эришган алоҳида ютуқлари учун берилади. Изланишлардан тўхтамайдиган Дилмурод Тожиев ҳам «Мард ўғлон» давлат мукофотига муносиб кўрилгани унинг масъулиятини янада ошириб, интилишларига қанот бағишламоқда.

— Давлатимиз раҳбарининг қарорига кўра, «Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирланганимдан жуда хурсанд бўлдим, — дейди Дилмурод. — Ушбу давлат мукофотини ҳам имконият, ҳам рағбат, ҳам масъулият деб биламан. Чунки мукофотга лойиқ кўрилдингми, буни оқлаш керак, унга ҳақиқатдан ҳам муносиблигингни янада кўрсатишинг лозим. Бунинг учун, албатта, ўз устимда янада мукаммал ишлашга, янги ғоя ва ишланмаларим билан юртимиз равнақига ҳисса қўшишга ҳаракат қиламан, — дейди мард ўғлон.

Ҳа, ёшлар мамлакати бўлган Ўзбекистонда иқтидорлилар учун имкониятлар эшиги очиқ. Фақатгина бу имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда билимларни кенгайтириш, илм-фан билан машғул бўлиш, инновацион ғоя ва ишланмаларни ҳаётга татбиқ этишга астойдил ҳаракат қилиш лозим. Бу борада юртимизнинг умидли ёшларидан бири бўлган Дилмурод Тожиев ўз тенгдошларига мотивация, намуна бўлса ажабмас.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мукофотга лойиқ кўрилдингми, буни оқлаш керак