Президентимизнинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йилида амалга ошириш бўйича Давлат дастури ва уни тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони лойиҳаси ишлаб чиқилиб, кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди.

Президент фармони лойиҳасида иқлим ўзгаришига қарши курашиш, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва уларни тўғри бошқариш, “яшил” иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш, табиатни муҳофаза қилиш ва кўкаламзорлаштириш, экологик таълим ва тарғиботни кучайтириш ҳамда экологияга оид ижтимоий ва иқтисодий дастурларни амалга ошириш каби муҳим ташаббуслар ўз аксини топган.

Шунингдек, тармоқларда “яшил” иқтисодиёт тамойилларини кенг жорий қилиш, иқтисодиётни иқлим ўзгаришига мослаштиришга қаратилган лойиҳаларни барқарор молиялаштириш, республика энергобалансида қайта тикланувчи энергия улушини ошириш, шунингдек, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада замонавий энерготежамкор технологияларни кенг жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор берилган.

Жумладан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз, Қўқон каби туристик шаҳарларни комплекс “яшил ривожлантириш”га қаратилган дастурлар амалга оширилиши, Миришкор, Ғиждувон, Ромитан, Чимбой ва Амударё туманларининг комплекс иқтисодий ривожланиш мастер режалари тажриба-синов тариқасида “яшил тамойил”лар асосида ишлаб чиқилиши назарда тутилмоқда.

2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш мақсадида “Сояли сайр кўчалари” тармоғини яратиш, шунингдек, янги қуриладиган бино-иншоотлар ва уй-жойлар энергия самарадорлигидан келиб чиқиб, “Яшил бино” сертификати жорий этилиши режалаштирилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва “Менинг боғим” лойиҳаси доирасида 200 миллион туп дарахт ҳамда буталар экилиши, яшил боғлар ва яшил паркларда қуёш панеллари ёрдамида қувватланувчи ёритгичлардан фойдаланишни кенгайтириш белгиланмоқда.

Шунингдек, аҳолининг кундалик ҳаётига экологик тамойилларни сингдириш орқали мамлакатимизда “Экофаол фуқаро” ҳаёт тарзини кенг тарғиб қилишга қаратилган “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати йўлга қўйилади.

Табиий фанлар, муҳандислик-техника, иқтисодиёт ва молия йўналишларидаги давлат олий таълим ташкилотларида “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яшил ривожланиш” фани ўқув дастурларига киритилади.

2025 йил 1 июнга қадар “Бир миллион яшил оила” умуммиллий ҳаракати доирасида махсус платформа ишга туширилиб, бу борада юқори кўрсаткичларга эришганларга “Экофаол фуқаро” мақомини бериш ҳамда улар учун давлат хизматларидан фойдаланишда 10 фоиз чегирма ва давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган банкларда истеъмол кредитини олишда чегирма тақдим этилади.

Оиланинг барча вояга етган аъзолари “Экофаол фуқаро” мақомини олганда, ушбу оилага “яшил оила” мақомини бериш ҳамда уларга ҳар йили лотерея орқали 14 та электромобиль бериш йўлга қўйилади.

Аҳолисининг ярми “яшил оила” мақомини олган маҳаллаларда “Энг тоза маҳалла” ва “Энг яшил маҳалла” танловларини ўтказиш ва ғолиб бўлган маҳаллалар жамғармасига болалар майдончасини қуриш, яшил боғ яратиш ҳамда чиқинди йиғиш майдончаларини қуриш ва чиқинди контейнерларини ўрнатишга 500 миллион сўм маблағ ажратилади.

Давлат дастури лойиҳасида экологик муаммоларни ҳал қилиш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш жараёнида жамоатчиликнинг фаол иштирокини таъминлаш ва бунинг учун бир қатор ташаббуслар ҳамда механизмлар назарда тутилмоқда. Жумладан, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб туман ва шаҳар даражасида экологик паспортлар ва экологик мастер режалар ҳамда ҳудудларнинг экологик рейтингини ишлаб чиқиш, кенг жамоатчиликка тақдим этиш амалиёти жорий этилиши белгиланмоқда.

Жамоатчиликнинг экологик жараёнларда фаол иштирок этиши муваффақиятли, барқарор ва самарали экологик ўзгаришларнинг асосий омилларидан бири бўлиб, унинг ҳиссаси, айнан, давомийлик ва натижадорликни таъминлашга хизмат қилади.

Кенг жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилган ушбу фармон лойиҳаси юзасидан фуқароларга ўз таклиф ва тавсияларини билдириши учун қулай шароитлар яратиш мақсадида онлайн платформалар, жойларда семинарлар ҳамда муҳокамалар ташкил этилмоқда. 

Шундай экан, ватандошларимизни мазкур муҳокама жараёнларида мамлакатимизда атроф-муҳитни асраш, ижтимоий-иқтисодий, давлат бошқаруви, суд-ҳуқуқ, хавфсизлик ва ташқи сиёсат йўналишларида ўз фикр-мулоҳазалари билан фаол иштирок этишга чорлаймиз. 

Таклифларингизни muhokama2025.uz ҳамда uzbekistan2030.uz платформалари орқали йўллашингиз мумкин.

Даврон Шодмонов

“Юксалиш” ҳаракати Қашқадарё 

ҳудудий бўлинмаси раҳбари,

вилоят Кенгаши депутати.

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳокамаларда фаол қатнашинг