Муҳим мавсумий агротехник тадбир олдидан
Хоразм вилояти Янгиариқ туманидаги “Пилла холдинг” МЧЖда кўргазмали семинар ташкил этилди.
Юз нафардан зиёд пиллакор аёлларни жамлаган ушбу семинарда сифатли саноат хомашёсини етиштиришда кўплаб омиллар қатори ипак қуртига озуқа етказиб бериш алоҳида аҳамиятга эгалиги, бу борада пиллачилик корхоналарини молиявий соғломлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, маҳаллий тут, ипак қурти уруғини тайёрлаш бўйича муайян ишлар амалга ошириш зарурлиги таъкидланди. Иштирокчилар “Пилла холдинг” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишиб, пиллани қайта ишлаш жараёнларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида муайян тасаввурга эга бўлдилар.
[gallery-17099]
Маълумот учун. Янгиариқ туманида жорий йилда ипак қурти боқишга жалб қилинадиган 2 минг 229 нафар хотин-қиз рўйхати шакллантирилган бўлиб, 134 тонна пилла фермерлар томонидан, 88 тонна пилла касаначилар томонидан етиштирилиши режалаштирилган.
Беҳзодбек САИДОВ(сурат),ЎзА