Муҳаммад Фузулий ижодида Алишер Навоий анъаналарининг давом эттирилиши
Юлдуз Ғофур қизи ҲАКИМОВА докторант Ўзбекистон Миллий университети Тошкент, Ўзбекистон
Аннотация
Мақолада Озарбайжоннинг буюк шоири Муҳаммад Фузулийнинг Ҳазрат Алишер Навоийга издошлиги масаласи ёритилган. Тадқиқотда ижодкорларнинг достончилик маҳорати таҳлилга тортилиб, икки ижодкор қаламига мансуб “Лайли ва Мажнун” достонлари қиёсланган. Достонларни туркий тилда яратишнинг ўзига хослиги, асарнинг бадиий қурилиши, бош қаҳрамонларнинг ўзар қиёсланиши, достоннинг қаҳрамонлар руҳиятини очиб беришга оид тасвирлари шарҳланган. Алишер Навоий ижодий анъаналарининг Фузулий ижодида давом эттирилиши борасидаги фикрлар мисоллар орқали далилланган.
Таянч сўзлар: ишқ, достон, руҳият, анъана, Лайли, Мажнун.