Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида янги китоб

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Давлат мукофоти лауреати Муҳаммад Алининг “Мангу қуёш” номли тарихий романи Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳомийлигида нашрдан чиқди.

 Муҳаммад Али Соҳибқирон Амир Темурга бағишланган тўрт томлик “Улуғ салтанат” роман-эпопеяси, икки томлик “Сарбадорлар” дилогияси, “Клеопатра” тарихий романи ва “Боқий дунё” шеърий романи муаллифидир.

“Мангу қуёш” – тарихий роман. Унда миллатимизнинг фахру ифтихорига айланган улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоийнинг ҳаёт йўли акс этган. Роман  Ҳазрат Навоийнинг мураккаб ҳаёти, бемисл ижоди, буюк муҳаббати ҳақида. Ўқиркансиз, тарихий ҳақиқатлар ила юзма-юз келгандек бўласиз. Қизиқарли воқеаларга бой, тили ширали, ўзига хос. 

Адиб асарга ёзган муқаддимасида “... Ул зотни таърифлаганда: “Буюк шоир ва мутафаккир, аллома ва улкан давлат арбоби, бунёдкор ва ҳомий, халқ ғамидан ғами кўп бўлган инсон эди, оилавий ҳаёти миллатимизнинг фидойилик рамзига айланган; ул зот бир қизни севган, лекин қиз бетобликдан (бу тақдир!) оламдан кўз юмган, ўша муҳаббатига садоқат кўргизиб, дунёдан уйланмай ўтган буюк сиймо, ҳақиқий меҳр ва вафо тимоли эди!” – дейиш барчамизнинг бурчимизга айланмоғи шарт!

Алишер Навоийнинг мураккаб ҳаёти, порлоқ ижоди, содиқ муҳаббатининг бирдан-бир манбаи – унинг асарлари. Шоир барча дардларини ўзининг турли асарлари қатларига сингдириб юборган, ишоралар берган, барчасини идрок этиш, англаб етиш – бизлардан...

Навоий ўзининг инсонийлиги ва бетимсол ишқи ҳақида “Фарҳод ва Ширин” достонида суюкли ёридан жудо бўлган Ширин тилидан шундай ифодалаган эди:

Менга не ёру не ошиқ ҳавасдур,

Агар мен одам ўлсам, ушбу басдур!..

“Мангу қуёш”ни ёзишда юқорида келтирилган тамойилларга суянишга уриндик” деб ёзади.

Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз ҳаёт йўли акс этган янги асар – “Мангу қуёш”ни ўқинг...

ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳаммад Али: “Мангу қуёш”