Жиззах вилоятининг Зомин тумани Муғол қишлоғи аҳолиси қатор ноқулайликлар ва инфратузилма билан боғлиқ муаммоларга дуч келмоқда.

Зомин туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 45-сонли умумтаълим мактаби айнан шу қишлоқда жойлашган бўлиб, таълим масканида 350 нафар ўқувчи таҳсил олади. Қишлоқ ўқувчиларининг талаб даражасида таълим-тарбия олиши учун зарур шарт-шароитлар яратилмаган. 

Етарли кўмир маҳсулоти билан таъминланмаганлиги туфайли қиш фасли бўлсада, бино иситилмаётир, синфхоналар совуқ. Бу эса болаларнинг соғлиғига хавф туғдирмоқда.

Мактабда электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд. Қишлоқдаги трансформаторнинг носозлиги сабабли таълим муассасасида тез-тез электр узилишлари юз бериб турибди. Бу, шубҳасиз, ўқув жараёнларига салбий таъсир этмоқда.

Ўқувчилар мактабга ҳар куни катта автомобиль йўлидан ўтиб келишади. Лекин мактаб яқинига на радар, на светафор ўрнатилган. Бу эса йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларининг бузилишига ва фарзандлар ҳаётининг хавф остида қолишига сабаб бўлмоқда. Бундан ўқувчиларнинг ота-оналари хавотирда.

– Қиш мавсуми учун 60 тонна кўмир олиб келган эдик, лекин у ҳозир тугади, яна 30 тонна кўмирга эҳтиёжимиз бор, – дейди мактаб директори Зафар Ўразалиев. – Ушбу мактаб биноси 2008 йилда қурилган бўлиб, бугунги кунда эшик ва деразалар эскириб, чириб кетгани сабабли, плёнка қоқиб қўйишга мажбур бўлганмиз. 

[gallery-21629]

Спорт залимиз йўқлиги учун ташқарида ўтиши кўзда тутилган жисмоний тарбия дарси очиқ спорт майдончамизда ўтказилмоқда, аммо майдон лойлиги туфайли бу сабоқни ўтишда ҳам муаммо туғилмоқда. Ушбу юзага келган муаммолар бўйича туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига бир неча бор оғзаки ва ёзма мурожаат қилдим. Натижа бўлмагач, туман ҳокимлигига чиқдик. 

Қишлоқда электр инфратузилмаси билан боғлиқ муаммолар ҳам мавжуд бўлиб, электр устунлари ўрнатилган бўлса-да, ҳанузгача электр узатувчи симлар тортилмаган. Бу маҳаллада яшовчи аҳолининг кундалик турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатмай қолмаяпти.

Қишлоқ яқинидаги “Муғол” қабристонидан 4 та қишлоқ аҳолиси фойдаланиб келаётганлиги сабабли, у ерда жой етишмовчилиги муаммоси юзага келган. Аҳоли бир неча бор, қабристонга қўшимча 5 гектар ер ажратилишини сўраб мурожаат қилган бўлсада, мутасадди ташкилотлар бу масалани нима учундир эътибордан четда қолдиришмоқда.

Қабристон ободонлаштирилмаган, атрофига ўралган панжаралар синиб, йиқилиб, чорва молларининг кириб кетиш ҳолатлари тез-тез учраб турибди. Табиий офатлардан ҳимоя қилинмаганлиги сабабли яқинда содир бўлган ёғингарчиликдан ҳосил бўлган сел оқими қабристоннинг бир қисмини ювиб, талафот етказган. Бу эса қабрларнинг чўкиш, бузилиш ҳолатларига олиб келмоқда. 

Тўғриси, “Муғал” қабристонидан фойдаланиб келаётган 4 та қишлоқ аҳолисига ҳам унчалик қойил қолмадик. Тумандаги қатор қабристонларда ҳар ҳафта- 10 кунда маҳаллалар аҳли ҳашар уюштириб, тозалик- ободонлаштириш ишларини амалга ошириб турган бир вақтда бу ерда охирги марта қачон ҳашар уюштирилганини ҳам эслай олишмаса керак?

Ҳудудда чорва моллари учун етарли яйлов майдонлари ажратилмаган.

– Қишлоғимиз аҳолиси асосан чорвачилик билан шуғулланиб келади. Аҳолининг 3 – 3,5 минг атрофида қўй-моли бор. Бир неча йилдан бери туман, вилоят ҳокимликларига қишлоқ чорваси учун яйлов ажратиб беришини сўраб мурожаат қилганмиз. Лекин муаммо ҳал бўлгани йўқ. Бизнинг илтимосимиз чорвамизга яйлов ажратиб беришсин, – дейди шу қишлоқда истиқомат қилувчи маҳалла фаоли Абдуғаффор Умирзоқов.

Ҳудуд аҳолиси мактаб, электр, қабристон ва бошқа инфратузилма билан боғлиқ муаммолар юзасидан бир неча бор мутасадди ташкилотларга мурожаат қилган экан. Бироқ ҳозиргача ҳеч қандай амалий чоралар кўрилмаган.

Муғол қишлоғи аҳолиси тезкор чоралар кўришни ва бу муаммоларга жиддий эътибор қаратишни талаб қилмоқда.

Биз бу мавзуга яна қайтамиз.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муғол қишлоғи муаммолари қачон ўз ечимини топади?