Муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Мудофаа вазирлигининг Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ тасарруфидаги Термиз гарнизонида жойлашган ҳарбий қисмда хизматга янги чақирилган муддатли ҳарбий хизматчилар Ватанга қасамёд қилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали маросимда Жанубий оператив қўмондонлиги, Термиз ҳарбий прокуратураси, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги жамоатчилик кенгаши вилоят бўлими, туман ҳокимликлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда она Ватан олдидаги йигитлик бурчини ўташга Қасамёд қилган муддатли ҳарбий хизматчиларга Мудофаа вазирининг табриги ўқиб эшиттирилди.
[gallery-6811]
Тантанали маросимда сўз олганлар Ватан ўғлонларига улкан муваффақият ва зафарлар тилади.
Якунда Термиз гарнизони ҳарбий оркестри ва вилоятнинг таниқли санъаткорлари томонидан Сурхон воҳасини этно-маданиятини акс эттирувчи концерт дастури барчага кўтаринки кайфият улашди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ, ЎзА