Муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартиби такомиллаштирилмоқда
Мамлакатимизда ҳарбий соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўташ тизимини замон талаблари даражасига келтириш юзасидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Мамлакатимизда ҳарбий соҳани замон талаблари даражасида ривожлантириш, унинг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, ҳарбий хизматга чақириш ва ҳарбий хизматни ўташ тизимини замон талаблари даражасига келтириш юзасидан изчил ислоҳотлар олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Мудофаа вазирлиги томонидан Президентимизнинг 2019 йил 22 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг муддатли ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросига бағишланган матбуот анжуманида шулар хусусида сўз борди.
Тадбирда Мудофаа, Сақлашни сақлаш вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, “Нуроний” жамғармаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Тошкент шаҳар ва вилояти мудофаа ишлари бошқармалари масъул ходимлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Давлатимиз раҳбарининг юқорида қайд этилган қарори ижроси доирасида республикамизда чақирув ёшидаги фуқароларни Қуролли Кучлар сафига муддатли ҳарбий хизматга чақириш ҳамда сафарбарлик чақируви резерви хизматига ўтказиш ишлари ташкил этилди.
Мазкур қарорга мувофиқ жорий йилдан бошлаб муддатли ва сафарбарлик чақируви резервига чақириш, белгиланган хизмат муддатларини ўтаб бўлган муддатли ҳарбий хизматчиларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирлари йилнинг совуқ даври бўлган февраль-март ойларидан баҳорнинг март-апрель ойларига кўчирилди.
Тадбирда таъкидланишича, 2019 йил чақируви учун 100 мингга яқин ёшлар ўртасида билим ва жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш бўйича танлов ўтказилган. Улар орасидан муддатли ҳарбий хизматга яроқли бўлган ёшлар танлаб олинган.
Шунингдек, мамлакатимиздаги барча йиғин ва чақирув пунктларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида аҳамият қаратилди. Меъёрий ҳарорат, узлуксиз электр энергия, газ таъминоти, муқобил иситиш воситалари билан таъминланди ва жиҳозланди, чақирилувчилар овқатланишлари учун шароитлар яратиб берилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йиғин ва чақирув пунктлари тиббий анжомлар, асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланди, тиббий комиссияларнинг самарали ишлаши ва чақирилувчиларни тиббий кўрикдан сифатли ва холисона ўтказилишини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Тиббий комиссиялар таркиби қайта кўриб чиқилди. Улар таркибига юқори савияли, кўп йиллик тажрибага эга бўлган шифокорларнинг киритилиши таъминланди, тиббий кўрик жараёнидаги тиббий таҳлил ва бошқа диагностик текширувлар энг замонавий тиббий аппаратларда ўтказилди.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ҳамкорликда, резервга бўшатилган ёшларни ишга жойлаштириш бўйича меҳнат ярмаркалари ташкил этилди.