Муассасалараро ҳамкорлик мустаҳкамланмоқда
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Юристлар малакасини ошириш маркази ўртасида 2020 йил давомида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” қабул қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш марказида кадрлар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш, малака ошириш муассасалари фаолиятидаги илғор тажрибаларни ўрганиш, тизимдаги мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш юзасидан фикрлар алмашиш мақсадида юридик таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш муассасалари ҳамда буюртмачи ташкилотлар билан меморандумлар имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Жумладан, Миллий гвардия Ҳарбий-техник институти, Судъялар олий мактаби, Божхона институти, Нотариал палата, Савдо-саноат палатаси, Ҳакамлик судлари ассоциацияси, Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш маркази, А.Авлоний номидаги халқ таълими тизими раҳбар ва мутахассис ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти, Давлат статистика қўмитаси ҳузуридаги Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети Малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандумлари имзоланди.
Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти ва Юристлар малакасини ошириш маркази ўртасида 2020 йил давомида ўзаро ҳамкорликни амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси” қабул қилинди.
