Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Гулистон шаҳрининг 3-кичик даҳасидаги мавжуд шароитлар билан танишар экан, аниқланган камчиликлар юзасидан масъулларни кескин танқид қилди.

Ўрганишлар жараёнида вилоят раҳбари ҳудуддаги йўл ва йўлакчалар таъмирталаб ҳолда экани, болалар майдончаси ва ўтириш жойлари етишмаслиги, фавворалар ишламаётгани, ёритиш воситаларининг камлиги каби муаммоларни қайд этди. Шу билан бирга, бозор атрофида автотураргоҳ мавжуд эмаслиги ва қурилиш ишларида меъёрларга риоя қилинмаётганига ҳам эътибор қаратди.

Аҳоли билан очиқ мулоқот чоғида кўп қаватли уйларнинг ертўла қисмидаги канализация тизимлари носозлиги, санитария талабларининг бузилаётгани каби долзарб муаммолар кўтарилди.

Э. Турдимов таъмир ишларида сифатсиз материаллардан фойдаланилаётгани, назоратнинг суст эканини қайд этиб, маҳаллий ҳокимият ва коммунал хизматлар раҳбарларига аниқ вазифалар юклаб, муаммоларни зудлик билан бартараф этишни топширди.

– Фуқароларга муносиб шароит яратиш давлат органларининг бевосита бурчидир. Бу каби масъулиятсизликка йўл қўйиб бўлмайди, – деди вилоят раҳбари.

Ҳудудни комплекс тарзда ободонлаштириш мақсадида махсус ишчи гуруҳ тузилди. Барча ишлар вилоят раҳбарининг шахсий назорати остида бўлиши таъкидланди.

Ғулом Примов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаммоларни вилоят ҳокими ўз назоратига олди