Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туристик мажмуаси Конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим ўтказилди.

Яқинда ўн тўрт давлат етакчилари иштирокидаги йирик халқаро форум – Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Самарқанд саммитига мезбонлик қилган ушбу мажмуада иккинчи нуфузли тадбир – устозлар байрамининг нишонланиши юртимизда таълим соҳаси вакиллари қай даражада эътибор ва эҳтиромда эканлигининг яна бир ёрқин ифодаси бўлди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган фидойи ўқитувчи ва мураббийлар, бағрикенг устозлар Самарқандда муносиб кутиб олинди. Уларга мазкур халқаро марказдаги замонавий меҳмонхоналарнинг азиз меҳмонлари сифатида алоҳида иззат-икром кўрсатилди. Маросим олдидан меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган мажмуада яратилган имконият ва шароитлар билан танишди. Халқимизнинг улкан бунёдкорлик салоҳияти, маданияти, бир неча минг йиллик анъана ва қадриятлари, миллий ҳунармандчилик меросини намойиш этган “Боқий шаҳар” мажмуаси меҳмонларга манзур бўлди.

– Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида Президентимиз иштирокида тантанали очилган ушбу мажмуани телевизорда кўриб ҳавасим келганди, – дейди Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-умумтаълим мактаби директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Маҳмудова. – Кейин дунё аҳли эътибори марказида бўлган ШҲТ Самарқанд саммити ҳам бу ерда жуда юксак савияда ўтганини кўриб, эшитиб, ҳавасим ҳайратга айланди, қалбимда жуда катта фахр, ифтихор туйдим. Ҳурматли Президентимизнинг биз – ўқитувчиларга бўлган самимий муносабатлари, ҳурматлари ифодасини қарангки, бизнинг касб байрамимиз бугун ушбу қутлуғ масканда нишонланмоқда. “Буюк ипак йўли” маркази Янги Ўзбекистонимизга муносиб замонавий мажмуа бўлибди.

Конгресс марказида жонажон Ватанимизнинг турли ҳудудларидан келган энг фидойи, заҳматкаш ўқитувчи ва мураббийлар, соҳа фахрийлари ва ёшлар жам бўлди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг байрам муносабати билан мамлакатимиз ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган табригини Президент матбуот котиби Ш.Асадов ўқиб эшиттирди.

Табрикда қайд этилган “шахсан мен ўқитувчи деганда – замон билан ҳамқадам бўлган жонкуяр, зиёли шахсни, мактаб деганда – билим ва маърифат ёғдуси таралиб турадиган, Учинчи Ренессанс пойдевори қўйиладиган табаррук масканни кўз олдимга келтираман”, деган юксак эътироф тантанали маросим қатнашчиларини янада руҳлантирди.

Давлатимиз раҳбари ўз табригида таъкидлаганидек, бугун таълим-тарбия тизимини ислоҳ қилмасдан туриб, олдимизга қўйган марра ва мақсадларга эришиш қийин. Янги Ўзбекистонни барпо этиш жараёнида ислоҳотлар изчиллиги ва тараққиётни таъминловчи куч бу – юксак билим ва тафаккур соҳиби бўлган ёшлардир. Уларни мактаб, академик лицей, техникум, олий таълим даргоҳлари ва бошқа илм масканлари, фидойи устоз ва мураббийларимиз тарбиялайди.

Бинобарин, инсон тарбиясида, камолотида устозларнинг хизматлари беқиёс. Уларнинг кўз нури, қалб қўри, меҳри туфайли фарзандларимиз илм эгаллаб, билим ва касб кўникмаларини ўзлаштириб, жамиятда ўз ўрнини топишга интилмоқда, Ватанимиз тараққиётига ҳисса қўшмоқда.

Табрикда таъкидланганидек, муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътиборидир. Шу боис, кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотлар амалга оширилмоқда.Давлатимиз раҳбарининг бир қатор фармон ва қарорлари бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда.

[gallery-8974]

Жумладан, 2022-2026 йилларда халқ таълими тизимини ривожлантиришнинг Миллий дастури қабул қилинди ва мактаб таълимини ислоҳ қилиш бўйича Миллий кенгаш тузилди.

Мактаблар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, замон талабларига мос шароит яратиш мақсадида биргина жорий йилда давлат бюджети ҳисобидан 51 та янги мактаб бунёд этилди. 1660 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, 119 мингдан ортиқ ўқувчи ўрни яратилди.

Шу билан бирга, 465 та мактаб учун қўшимча ўқув бинолари, 115 та спорт зали ва майдончалари барпо қилинди. Таълим масканларига 35 мингдан зиёд қўшимча ўқув жиҳозлари тўплами етказилиб, 1 минг 900 га яқин мактабнинг инфратузилмаси тубдан янгиланди. 2,5 мингдан зиёд синфхона 31 мингта замонавий компьютер билан таъминланди.

Ўқитувчиларнинг билим ва касбий маҳоратини ошириш, малакали ва билимли педагоглар сафини кенгайтиришга қаратилган эътибор натижаси ўлароқ, тоифага эга ўқитувчилар сони бир йилда 220 минг нафардан 303 минг нафарга етди. Олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчилар эса қарийб 143 минг нафар бўлди.

Президентимиз ташаббуси билан энг олис ҳудудлардаги мактабларда фаолият кўрсатаётган фидойи ва жонкуяр ўқитувчиларнинг ойлик маошига қўшимча 100 фоиз устама тўлаш тартиби жорий этилди.

Бу саъй-ҳаракатлар туфайли бугун мактаб, таълим масаласи умумхалқ ҳаракатига айланди. Таълим соҳаси вакилларининг жамиятдаги ўрни ва мақоми юксалди. Уларнинг фидокорона меҳнати туфайли юртимиз ёшлари халқаро олимпиада ва танловларда, спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришмоқда, жонажон Ўзбекистонимиз номини, шуҳратини дунёга тараннум этмоқда.

Бундай шижоатли меҳнат, фидойилик эса муносиб эътироф этилиб, қадр топмоқда.

Жумладан, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 28 сентябрь куни қабул қилинган фармонига кўра, мамлакатимизда таълим тизимини халқаро стандартлар асосида ривожлантириш, соҳага доир ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш, ўқув-тарбия жараёнига миллий ва илғор хорижий тажрибалар, инновацион педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ўқувчиларга илм-фан асослари ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш ва Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш йўлидаги катта хизматлари учун бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийлар давлатимизнинг фахрий унвон, орден ва медаллари билан тақдирланди.

Байрам тадбирида ушбу мукофотлар ўз эгаларига тантанали равишда топширилди.

Маросимда мукофотланганлар, фидойи ўқитувчилар кўрсатилаётган ҳурмат, эҳтиром, соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик изҳор этдилар.

– Бугун биз ва шогирдларимиз эришаётган натижалар, юртимиз таълим соҳасидаги янгиликлар, аввало, Президентимизнинг таълим-тарбия тизимига бўлган эътиборлари, яратиб берган имкониятлари самараси деб биламиз, – дейди Андижон вилояти Марҳамат туманидаги 47-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби кимё фани ўқитувчиси, Ўзбекистон халқ ўқитувчиси Абдуқодир Шамсиддинов. – Ушбу мукофот ҳам ана шу ислоҳотлар натижаси ва марҳаматлик барча ўқитувчилар меҳнатининг юксак эътирофидир. Бу, албатта, зиммамга улкан масъулият юклаб, ёш авлодни яна ҳам билимли, замонавий илмларни пухта эгаллаган ёшлар сифатида тарбиялашимиз учун фидойилик билан меҳнат қилишга ундайди.

Байрам тадбирида юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилари томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тантанали маросимда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Норбоева иштирок этди.

Ғолиб ҲАСАНОВ, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаллимнинг обрў-эътибори – миллатнинг, халқнинг обрў-эътиборидир