Муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ ҳимоя қилинмас экан, ижод маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш ва тарқатиш ҳолатлари тўхтамайди – Президент
Адабиёт, маданият ва санъат соҳасида яратилган ҳар бир маҳсулот – ижодкорнинг интеллектуал мулки.
Лекин уни ҳимоя қилиш борасидаги ишлар аҳволидан ижодкорлар мутлақо норози экани кўрсатиб ўтилди.
–Ҳар бир бадиий асар, мусиқа, қўшиқ муаллифга даромад келтириши керак. Лекин муаллифлик ҳуқуқи тўлиқ ҳимоя қилинмас экан, ижод маҳсулидан ноқонуний фойдаланиш ва тарқатиш ҳолатлари тўхтамайди, – деди давлатимиз раҳбари.
Рақамли технология ва сунъий интеллект жуда тез ривожланяпти. Ҳар бир асарнинг рақамли изини яратиб, бу орқали ижодкорлар ҳуқуқини кафолатли ҳимоя қилиш мумкинлиги қайд этилди.
Мутасаддиларга мазкур масалага аниқ ечим топиш ва ижодкорлар рози бўладиган тизим қилиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг маданият ва санъат соҳаси ходимлари билан учрашуви давом этмоқда.
ЎзА