МТТларнинг мавсумга тайёрлиги ўрганилди
Наманган шаҳар ҳокими Анвар Отахўжаев 60-сонли мактабгача таълим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. Мазкур ўрганиш давомида мактабгача таълим муассасасидаги ёқилғи ва озиқ-овқат захиралари, уларнинг тайёргарлик даражаси таҳлил қилинди. Бу ерда тарбияланувчилар учун яратилган шароитлар, кундалик овқатланиш рациони ҳам назардан четда қолмади.
А. Отахўжаев шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарлари билан мулоқот ўтказиб, куз-қиш мавсумида барқарор фаолиятни таъминлаш учун барча зарурий чоралар кўрилиши кераклиги, муассасаларнинг мавсумга тўлиқ тайёрлиги болаларнинг соғлом ва хавфсиз муҳитда тарбияланишига хизмат қилишини таъкидлади. Мавжуд муаммолар муҳокама қилиниб, долзарб вазифалар белгилаб олинди.
[gallery-19788]
ЎзА фотомухбири
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ олган суратлар.