Мўйноқ туманида Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали “Жайҳун” халқ чолғулари оркестри иқтидорли талаба-ёшлари томонидан концерт дастури ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан сўнгги йилларда аҳоли, айниқса, олис ҳудудларда истиқомат қиладиган фуқароларга маданий дам олиш хизматлари кўрсатиш даражасини ошириш, республиканинг барча ҳудудларида оммавий-маданий ва концерт-томоша тадбирларини тизимли равишда йўлга қўйиш, маданият ва санъат соҳасида истеъдодли ёш ижодкорларни излаб топиш ва қўллаб-қувватлаш, таълим муассасаларини миллий чолғулар, мусиқа дарсликлари, ноталар тўпламлари ва ўқув-методик адабиётлар билан таъминлашнинг яхлит тизими яратилди.

Жумладан, “Қорақалпоғистон Республикасидаги Олий таълим муассасаларининг ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлар режаси”нинг 24-бандида Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Мўйноқ тумани ҳокимлиги, Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиалига ҳамкорликда Мўйноқ туманида болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўртасида “Жайҳун тўлқинлари” II республика фестивалининг ўтказилишини таъминлаш вазифаси белгилаб берилган эди. 

Қорақалпоғистон Республикаси маданият муассасалари билан биргаликда Ишчи гуруҳи шакллантирилиб, улар томонидан Мўйноқ ва Нукус туманларида “Ёшлар симфоник”, “Халқ чолғулари” ва “Дамли чолғулар” оркестр тўгаракларини ташкил этиш, уларга туманлардаги болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги тажрибали профессор-ўқитувчилар ҳамда иқтидорли ёшларни қамраб олиш, Нукус ва Мўйноқ туманлари Маданият саройида, телевидение ва радиоларда “Ёшлар оркестри”нинг концерт дастурларини ўтказиб туриш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Дастлаб ушбу чора-тадбирлар режаси доирасида туман марказидаги Иккинчи жаҳон урушидан қайтмаган аскарлар хотирасига бағишлаб ўрнатилган “Оққан юлдуз”  эсдалиги ёнида Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист,  шоира Алтингул Отениязова шеъри, Ўзбекистон давлат консерваторияси Нукус филиали профессори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар устози, композитор ва дирижёр Ҳикмат Ражабов мусиқаси билан  ёзилган “Орол ораторияси” жонли ижро этилди. Шундан сўнг халқ чолғулари оркестрининг концерт дастури туман маданият марказида давом этди. Оркестр  томонидан ижро этилган миллий, жаҳон классикаси ҳамда қардош халқлар  куйлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.

Шунингдек, концерт дастурида Мўйноқ туманидаги 2-, Қонликўл туманидаги 19-,  Нукус туманидаги 15-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабларининг халқ чолғулари оркестрлари, Қўнғирот туманидаги 10-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Устюрт тонги”, Хўжайли туманидаги 5-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг “Умид учқунлари” оркестрлари жонли ижродаги куйлари билан фаол иштирок этди.

Тадбир якунида болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги оркестр ташкилотчиларига фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқда халқ чолғулари оркестри садолари янгради