Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси Мўйноқ туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъул этиб белгиланган.

Бошқарма раҳбарияти масъуллигида тузилган ишчи гуруҳлар томонидан туманда олиб борилган таҳлилий ўрганиш ишлари натижасида, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш лозим бўлган объектлар ва манзиллар рўйхати шакллантирилди. Масъул ташкилотлар билан ҳамкорликда туманнинг “Мўйноқ” ва “Арал” фуқаролар йиғинларидаги кўчалар, “Уч сой” овул фуқаролар йиғинидаги йўл ёқаси бетон ариқлари, пиёдалар йўлаклари тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, мазкур туманнинг “Ҳоким ота” қабристони атрофлари ободонлаштирилиб, 250 туп чўлга чидамли қайрағоч кўчати экилди.

Бундан ташқари, “Қозоқдарё”, “Мадели”, “Бўзатов” “Ҳоким ота” ва “Қизил жар” овул фуқаролар йиғинларини сув билан таъминлаш мақсадида ички канал ва ариқларни тозалаш ҳамда бетонлаштириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, Сув хўжалигига тегишли “Мадели” овулдаги 2,7 километрлик ички “Порлитаў” каналининг 1,8 километри тозаланди. Ушбу ишларнинг барчасида бошқарма ходимлари мўйноқликларга камарбаста бўлмоқда. 

Амалга оширилаётган ислоҳотлар негизида Президентимизнинг “Камбағалликдан фаровонлик сари” ташаббусида белгиланган эзгу мақсадлар жой олган. Умумхалқ Наврўз байрами арафасида амалга оширилаётган ишлар туманда камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўйноқда ободонлаштириш ишлари давом этмоқда