Москвада 23 йил ичида биринчи марта Россия куни муносабати билан Қизил майдонда ўтказилиши режалаштирилган концерт бекор қилинди
“Агентство” нашри маълумотига кўра, 12 июнга белгиланган Москвадаги Қизил майдондаги концерт қайта режалаштирилди. Ижрочилар орасида “Shaman”, Лариса Долина, Татьяна Куртукова, Александр Буйнов ва “Ay Yola” гуруҳи бор эди. Мазкур тадбир Қизил майдондан пойтахт шарқидаги Преображенская майдонидаги “Моссовет” маданият марказига кўчирилди.
2003 йилдан бери Россия куни мунтазам Қизил майдонда нишонлаб келинган.
Бир ой олдин бу жойда анъанавий Ғалаба куни паради кичрайтирилган кўринишда ўтказилди. 2007 йилдан бери илк бор парадда ҳарбий техника намойиш этилмади. Қарорни Мудофаа вазирлиги “ҳозирги амалий вазият” билан боғлади, Президент матбуот котиби Дмитрий Песков эса “террор таҳдиди” билан изоҳлади.
С.Раҳимов, ЎзА