Мўминов Улуғбек Рахимжоновичнинг физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Лотка-Волтерра операторларини биграфларга ва вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини тавсифлашда қўллаш” мавзусида
Мўминов Улуғбек Рахимжоновичнинг 05.01.07 – “Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи” ихтисослиги бўйича “Лотка-Волтерра операторларини биграфларга ва вирусларнинг ўзаро таъсир эволюциясини тавсифлашда қўллаш” мавзусидаги физика-математика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент давлат транспорт университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.10/2025.27.12.ФМ/Т.01.08 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 19 май куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100167, Тошкент шаҳри, Темирйўлчилар кўчаси, 1-уй.
Тел.: (99871) 299-00-01
e-mail: rektorat@tstu.uz