Мўминлар қалбига шодлик улашилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Азалдан саховатпеша халқимиз муборак Рамазон ойини хайрли ишлар, эзгу амаллар билан ўтказади. Бу ойнинг баракасидан ҳар бир хонадон баҳраманд бўлиб, мўминлар қалбига шодлик киради.
[gallery-11145]
Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳокимлиги, корхона ва ташкилотлар, маҳаллалар ва улардаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда саховатпеша инсонлар томонидан тумандаги ногиронлиги бўлган бетоб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олинди. 28 та маҳалланинг 200 га яқин оиласига муборак ой туҳфаси топширилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА