Моҳидил ва Асадбек - жаҳон чемпионлари
Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси” мажмуасида таэквондо WT бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида терма жамоамиз ҳисобига 2 та олтин медаль қўшилди.
Қизлар ўртасида -63 кг. вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Моҳидил Ўктамжонова финал жангида италиялик София Фрассикани мағлуб этиб, жаҳон чемпионлигига эришди.

Йигитлар ўртасида -51 кг. вазн тоифасида Асадбек Самандаров ҳал қилувчи баҳсда тунислик Малек Мокра устидан ишончли ғалабага эришиб, олтин медални қўлга киритди.
Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобидаги медаллар сони 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронзага етди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА