Мобил илова мулкдорга маслаҳатчи бўлади
"Рақамли хўжалик" мобил иловаси ҳаммага – фермерга ҳам, томорқа эгасига ҳам яқин кўмакдош бўлиб, экинлар ҳосилдорлигини оширишда қўл келиши кутилмоқда.
"Рақамли хўжалик" мобил иловаси ҳаммага – фермерга ҳам, томорқа эгасига ҳам яқин кўмакдош бўлиб, экинлар ҳосилдорлигини оширишда қўл келиши кутилмоқда.
Мазкур илова кўмагида сиз масофадан туриб ҳам ўзингизга керакли тавсиялар олиш имконига эга бўла оласиз.
Бу қандай экан дейсизми?
– Илова негизида фермер юклаб оладиган маълумотларни таҳлил қиладиган ва ўсимликларнинг ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар берувчи сунъий ақл мавжуд, – дейди лойиҳа менежери Нелли Каримова. – У салбий омилларни ўз вақтида аниқлаш, экинлардаги касалликларга ўз вақтида чоралар кўриш, тупроқ ҳолатини таҳлил қилиш ва юзага келган муаммоларни бартараф этишда тавсиялар беради.
Бунинг учун фойдаланувчи далани суратга олиб, муаммони таснифи билан расмни юборади. 24 соатда тавсиялар келади. Дастлабки босқичда мазкур тавсияларни маҳаллий ва хорижий мутахассислар ёритиб боради.
Демак, кейинчалик сўровларга тезкор ва тўғри жавоб бериш учун тизимда етарли маълумотлар шакллантирилар экан. Унда балиқчилик ҳамда турли туман сабзавот экинлари етиштириш борасида маслаҳатлар олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда юртимизда 12,7 миллион тонна сабзавот ва 2,7 миллион тонна мева етиштирилмоқда.