“Мобиль ангиограф” – Уйчи туманида
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ангиография қон ва лимфа томирларига контраст модда юбориб, рентгенологик усул билан улар суратини олиш жараёнидир. Мазкур технология юрак қон-томирининг қай ерида қисилиш, тромб, артериосклероз ва холестерин борлиги, аъзонинг қаери ишламаётгани ёки оғриётгани ҳақида тўлиқ маълумот беради.
Наманган вилояти Уйчи туманида ташкил қилинган “сайёр шифохона” юрак қон-томирлари касалликларига эрта босқичда ва ўта юқори аниқликда ташхис қуйиш имконини берадиган ангиография ускунасидан тортиб барча турдаги юрак операцияларини ўтказишга мўлжалланган илғор технологиялар билан ҳам таъминланган.
Ушбу кўрикка малакали, тажрибали мутахассислар жалб қилинган. Кардиожарроҳ, кардиолог, хирург, проктолог, эндокринолог, гинеколог каби тор соҳа вакилларидан иборат шифокорлар бригадаси ҳудудда истиқомат қилувчи эҳтиёжманд аҳоли вакилларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказмоқдалар.
[gallery-20495]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА