МКБАНК ходимлари ўртасида Конституция кунига бағишлаб, “Заковат” интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

“Заковат арена”да ўтказилган ўйинда банкнинг республикамиздаги барча ҳудудий бошқармалари, БХО ва БХМлари ҳамда Бош офис ходимларидан ташкил топган энг кучли жамоалар беллашди.

Ўттизга яқин жамоалар иштирок этган билимлар беллашувида соҳа вакиллари нафақат, ўз  зукколигини намойиш этишди, балки жамоавий аҳиллик, дўстлик ҳамда ўзаро самимий мулоқотнинг натижасини кўрсатди.

Айниқса, биринчи ва иккинчи тур ўртасида берилган танаффусда банк жамоаси бир стол атрофида яқиндан танишиш, фикр алмашиш имконига ҳам эга бўлди.  

Ҳаяжонли, ҳиссиётларга тўла ва кутилмаган саволларга бой ўтган ақл жангида ғолиб жамоалар эсдалик совғалар, диплом ва медаллар билан тақдирланди.

ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МКБАНК ходимлари учун ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйини ғолиблари тақдирланди