Миср, Туркия, Покистон ва Саудия хусийлар ҳужумини қоралади
Миср, Покистон, Туркия ва Саудия Арабистони ташқи ишлар вазирлари Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси доирасида бўлиб ўтган тўрт томонлама учрашувдан сўнг қўшма баёнот берди.
Томонлар хусийларнинг Саудия ҳудудига ҳужумини қоралаб, Подшоҳликнинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва хавфсизлиги, халқаро ҳамда БМТ Низомига мувофиқ келадиган ўзини ҳимоя қилиш билан боғлиқ ажралмас ҳуқуқи қўллаб-қувватланишини яна бир бор тасдиқладилар.
Ҳужжат муаллифлари хавфсизлик ва кемалар эркинлиги муҳимлигини таъкидлаб, Яманнинг қонуний ҳукумати ва Президентлик бошқаруви кенгаши томонидан мамлакатда барқарорлик ва тараққиёт таъминланиши борасидаги саъй-ҳаракати маъқулланишини билдирган.
Шунингдек, Яқин Шарқда барқарорликка эришишда Фаластин масаласи долзарблиги, 1967 йилдаги пойтахти Шарқий Қуддус бўлган Фаластин давлати ташкил этилиши зарурлиги тасдиқланган.
С.Раҳимов, ЎзА