Мирзаобод тумани яшил масканга айланмоқда
Сирдарё вилояти Мирзаобод туманида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Туманда куз мавсумида 625 минг туп манзарали ва мевали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилган. Айни вақтга қадар туман ҳудудларида 506 мингдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.


Туман ҳокимлиги бош мутахассиси Толибжон Ходжановнинг айтишича ниҳолларнинг 2 минг тупдан ортиғи умум фойдаланишдаги автомобил йўллари ёқасига, 146 минг тупи дарахтзорлар барпо этилиши назарда тутилган ерларга, 265 минг 200 тупи фермер хўжаликларининг экин ер майдонлари четига, 6 минг 100 тупи тумандаги олий ва ўрта махсус таълим объектлари, 17 минг 100 тупи халқ таълими тизимидаги, 9 минг 500 тупи мактабгача таълим иншоотлар, 2 минг 600 тупи соғлиқни сақлаш муассасалари, 12 минг 200 тупи тумандаги мавжуд корхоналар ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари, 500 тупи туман ободонлаштириш бошқармаси тасарруфидаги ҳудудларга, 45 минг 100 тупи маҳаллалардаги кўкаламзорлаштириладиган ҳудудлар ва хонадонлар томорқаларига ўтқазилди.
Туманда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтказилаётган "Долзарб 40 кунлик" тадбирлари давом этмоқда.
Ш.Суяров,
Ш.Ортиқбоев,(суратлар),ЎзА.