Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: бунақа ўйиндан маза қилмаймиз
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг жорий ФИФА кунлари учун эълон қилинган қайдномаси, футболчилар танлови ва жамоанинг сўнгги ўйинлари мухлислар ва футбол жамоатчилиги орасида доимгидек муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Таниқли футбол шарҳловчиси ва тажрибали журналист Мирзаҳаким Тўхтамираев билан суҳбатимизда айнан шу мавзуларга эътибор қаратдик.
Фабио Каннаваро бошчилигидаги терма жамоанинг ўйини қанчалик қониқарли? Италиялик мутахассиснинг қарорлари ва тактик ёндашуви ўзини оқлаяптими? Унинг терма жамоадан кетиш эҳтимоли қанчалик ҳақиқатга яқин?
Шунингдек, миллий жамоанинг таркиб танлови, футболчилар имкониятидан фойдаланиш ва Осиё кубоги қолдирилиши биз учун нима учун фойдали бўлгани ҳақида ҳам фикр алмашдик.
Интервьюни You Tube саҳифамизда томоша қилинг:
Карим Худойқулов,
Ойбек Давронов, ЎзА