Мирзачўлда байрамга тайёргарлик авжида
Жиззах вилоятининг Мирзачўл туманидаги барча маҳаллаларда юртимиз мустақиллигининг 34 йиллигини муносиб кутиб олиш учун тайёргарлик ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари Мусо Анорбоев шундай фикр билдирди:
— Азалдан турли байрамлар олдидан, айниқса Мустақиллик каби улуғ сана арафасида қишлоқ ва шаҳарларда ҳашар уюштириш анъанаси бор. Ота-боболаримиз бу ҳашарларни фақат тозалаш ёки таъмирлаш деб эмас, балки юрт ва оилага бўлган садоқат, меҳр, бирлик рамзи сифатида қабул қилган. Мустақиллик байрами олдидан амалга оширилаётган бунёдкорлик ва орасталик ишлари ҳам ана шу улуғ удум, одатнинг таджирий давомидир.
Маҳалла фаоллари ва ёшлар уйма-уй, кўчама-кўча юриб, таъмирлаш ва парваришлаш ишларига ўз ҳиссаларини қўшишмоқда.
[gallery-24722]
Шунингдек, туманда “Ватан учун, миллат учун, халқ учун!” шиори остида кенг кўламли маданий-маърифий ва спорт тадбирлари ўтказилмоқда. Албатта, бу тадбирлар халқимиз бирлиги ва келажакка бўлган ишончни мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этади.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари