Миришкор туманидаги Ачинкўл ҳақида эшитганмисиз?
Бу кўл Қарши шаҳридан 85 километр узоқликда, ғарбда жойлашган. Чўл ўртасидаги ушбу бетакрор мўъжиза коллектор-зовур сувларининг тўпланишидан ҳосил бўлган.
Кўлнинг майдони 28,5 квадрат километрни ташкил этиб, атрофида турли хилдаги ёввойи қушлар ва ҳайвонлар, ноёб ўсимликларни учратиш мумкин. Бу флора ва фауна вакилларининг айримлари “Қизил китоб”га киритилган.
[gallery-7284]
Қуёш ботиши ва чиқишини томоша қилиш бу ерга ташриф буюришга арзирли сабаблардан биридир.
Жамшид НОРҚОБИЛОВ (сурат), ЎзА