Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида «Миллий қадриятлар сайли» адабий-маърифий ҳафталиги бошланди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов янгиланаётган Ўзбекистонда ёшлар учун зарур барча имкониятлар яратилаётганини таъкидлади.

Очиқ осмон остидаги тадбир давомида олий таълим муассасалари томонидан ташкил этилган ҳудудларнинг миллий урф-одат ва қадриятлари кўргазмалари, қизиқарли концерт дастурлари тадқим этилди.

Мазкур тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси вакиллари ҳам фаол иштирок этиб, талабалар Сурхондарё вилоятининг фольклор, халқ оғзаки ижодидан ёрқин ва бетакрор намуналарни ижро этдилар.
Адиблар ҳаёти ва ижодига бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Ғазал ва шеърлар айтилди. Куй-қўшиқлар янгради. Жонажон Ўзбекистонимиз ҳудудларининг миллий урф-одат, анъана ва қадриятлари тараннум этилди.
Н.Усмонова, ЎзА мухбири