Миллий қадриятлар – маънавиятимиз кўзгуси
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Шофиркон туманида “Ёшлар ойлиги” доирасида “Миллий қадриятлар” лойиҳаси асосида “Ўзбек каштачилиги сеҳри” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
“Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган тадбир давомида бир гуруҳ “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзолари, туман фаоллари ҳамда ёшлар Боғиафзал маҳалласида истиқомат қилувчи каштадўз Муҳаббат Қўчқорова хонадонида бўлди.
[gallery-12347]
Тарғиботчилар ҳунарманд ва унинг шогирдлари томонидан тайёрланган каштачилик асарларини кўздан кечирди, ушбу санъат ҳақида кенг маълумотларга эга бўлди. Бугунги глобаллашув замонида хотин-қизларимизнинг момоларимиз удумлари давомчиси сифатида миллий, ўзбекона кийиниш одобига риоя қилиши ҳақида сўз юритилди.
Миллий қадриятларни улуғлаш ва ёшлар қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллашига эришиш, ўзбек аёли тимсолини миллий либослар орқали тасвирлашни мақсад қилган тарғибот тадбири барчада катта таассурот қолдирди.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА