Миллий қадриятлар фестивали (+видео)
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида «Миллий қадриятлар фестивали», унинг доирасида «Хуш келдинг ўлкамга, Наврўз» номли байрам тадбири бўлиб ўтди.
Наврўз ўзида минг бир тарихни мужассам этган, инсонларни меҳр-мурувватга, диёнатга бошлаган қутлуғ айёмдир.
Бугун жамиятимизда инсон қадри юксалиб, бебаҳо бойлигимиз – еримиз, сувимиз ва табиатимизга, неча минг йиллик анъаналаримизга эътибор кучайиб бораётган Янги Ўзбекистон шароитида бу байрамнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамияти янада ортиб бормоқда.
Ёш авлодни тинчлик ва дўстликни қадрлаб, ўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатликда яшашга, ҳаётни янада гўзал ва обод қилишга ундайдиган бунёдкорлик руҳи ҳамда ер юзидаги турли халқларнинг олижаноб интилишларига уйғун ва ҳамоҳанг қилиб тарбиялаш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Тошкент менежмент ва иқтисодиёт институтида ўтказилган байрам тадбири ҳам ана шундай эзгу мақсадларга хизмат қилиши билан аҳамият касб этди.
Талаба-ёшлар томонидан миллий таомлардан иборат дастурхон ёзилиб, нафақат ўзимизнинг миллий қадриятларимиз, балки юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат вакилларининг урф-одатлари, анъаналари акс этган саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлари, миллий ўйинлари ҳамда ёшлар ҳаёти учун муҳим бўлган тарбиявий жиҳатлари намойиш этилди.
Рус, тожик, қирғиз, туркман, турк ва корейс, хитой тилларида табриклар айтилди. Қизиқарли савол-жавоб викторинаси ўтказилди. Сумалак, тўй -ҳашамларимиз ҳақида саҳна кўринишлари намойиш қилиниб, варрак учириш, арқон тортиш, кураш, чучмома ўйини ҳамда миллий этник фольклор чиқишлар ташкил этилди.
Тадбир сўнгида ғолиб бўлган жамоаларга эсдалик совғалари топширилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/gIZz638Exjg?si=Gj6zAesUL_rHZGJA" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева, Аброр Содиқов(видео), ЎзА