21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни

Пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганининг 32 йиллиги муносабати билан ташкил этилган тадбирда Вазирлар Маҳкамасининг Маънавият ва давлат тилини ривожлантириш департаменти раҳбари Абдуғаффор Қирғизбоев мамлакатимизда ўзбек тилига эътибор давлат сиёсати даражасига кўтарилганини таъкидлади.

Президентимизнинг Ўзбек тили байрами муносабати билан халқимизга байрам табригида она тилимизни ривожлантиришга оид долзарб масалалар устувор вазифа сифатида белгилаб берилган. Мамлакатимизда ўзбек тилининг нуфузини янада юксалтириш, бу борадаги амалий ишлар, тадқиқотларни ривожлантириш, зарур қўлланма, луғатлар, илмий-маърифий манбаларни яратиш, унинг тарғботини кучайтириш борасида жадал ишлар олиб борилмоқда.

Она тилимизни ривожлантириш борасида муайян қонунчилик тизими яратилган. Давлат тилининг нуфузини ва мавқеини ошириш борасида кўплаб давлат тузилмалари фаол ҳисса қўшмоқда. Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш жараёнида бу йўналишдаги илмий изланишларни фаол қўллаб-қувватлаш, жойларда ўзбек тилига оид меъёр ва қонунчиликка амал қилинишини тартибга солиш, ёш ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид Президентимизнинг байрам муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги она тилимизни янада ривожлантириш, унга бўлган эътиборни кучайтириш борасида муҳим дастуриламал эканини таъкидлади. Мамлакатимизда китобхонлик, миллий адабиётимизни равнақ топтириш юзасидан амалий ишлар она тилимизга бўлган эътиборнинг амалий ифодасидир.

[gallery-4346]

Дарҳақиқат, она тилимиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг юксак минбарида, улкан сиёсий саммит ва учрашувларда баралла янграб, тинчлик, дўстлик ва ҳамкорлик воситасига айланиб бораётганининг яна бир амалий намунасидир.

Мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган хорижлик талабалар ўзбек тилининг нафосати ва жозибаси хусусида атрофлича сўз юритдилар. Зеро, бугун жаҳон миқёсида ҳам ўзбек тилига бўлган эътибор тобора ортиб бораётгани хорижлик талабаларнинг самимий дил сўзларида ҳам зоҳир бўлди.

– Ўзбек тилининг гўзаллиги, бойлиги ҳазрат Алишер Навоийнинг асарларида яққол акс этади, – деди Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш институти талабаси, АҚШлик Картер Ҳалл. – Ўзбек тилига бўлган ҳурмат ва эҳтиромимиз Навоий асарлари орқали янада ортмоқда.

– Бугун ўзбек тилида сўзлашувчилар эллик миллиондан ортди, – деди Тошкент давлат аграр университети талабаси, афғонистонлик қиз Зубайда Ховар. – Бу ўзбек тилининг йирик тил эканининг яна бир исботидир. Агар ўзбек тилини севадиганлар бу тилга эътибори ва масъулиятини янада кучайтирса, у янада ривожланади.

– Мен ўзбек тилшунослигига доир тадқиқотлар олиб бормоқдаман, – деди Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси хитойлик Йе Ханвен. – Шу сабабли ўзбек шоирларининг шеърларини севиб мутолаа қиламан. Бугунги анжуманда ўзбек тилида сўзлаш мен учун катта шарафдир.

Тадбирда ўзбек шоирлари ижодидан намуналар ўқилди. Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ артисти Муножот Йўлчиева, Юнус Ражабий номидаги мақом жамоаси ижросидаги дилбар қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.

Тантанали йиғилиш иштирокчилари ҳазрат Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйдилар.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳитов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирок этди.

Ўзбек тили байрами муносабати билан адабий-маърифий тадбирлар мамлакатимиз бўйлаб давом этмоқда.

Назокат Усмонова, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий ўзлигимиз тимсоли