Миллий байрамимиз Наврўз ҳамда Рамазон ҳайити муносабати билан Жиззах шаҳридаги “Киберспорт арена” мажмуасида “Миллий либос – миллат қиёфаси” номли катта байрам тадбири бўлиб ўтди.

Ушбу маданий-маърифий тадбир миллий ҳунармандчилик анъаналарини, маданият ва санъат уйғунлигини, миллий либосларимизга бўлган қизиқишни ошириш ва ёш авлодни миллатга ва миллийлигимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш мақсадида ташкил этилганлиги алоҳида таъкидланди.

Тадбир аввалида Ҳунармандлар уюшмаси аъзолари бўлган маҳаллий ҳунармандлар томонидан миллийликка мос ва хос тарзда яратилган маҳсулотлар кўргазмаси намойиш этилди.  

[gallery-22522]

Шундан сўнг “Киберспорт арена” залини тўлдирган мухлислар “Миллий либос – миллат қиёфаси – замонавий дизайнерлар нигоҳида” мавзусидаги бир-биридан қизиқарли маърузаларни диққат билан тингладилар.  

Тадбирнинг энг қизиқарли қисми миллий либослар намойиши бўлди, десак муболаға бўлмайди. Ўзбек миллий матолари: атлас, адрас, беқасам ва бошқа материаллар билан уйғунлаштирилган ҳолда хотин-қизлар, эркаклар ва болалар учун вилоятнинг энг иқтидорли 25 нафар моҳир дизайнери томонидан яратилган миллий либослар кўргазмаси барча йиғилганларда чуқур таассурот қолдирди. Миллий либосларимиздаги ҳар бир чиқишлар олқиш ва қарсаклар билан кутиб олинди.

Ўзбек миллий мусиқаси, куй-қўшиқлари, вилоятда фаолият олиб бораётган қирғиз, тожик, қозоқ миллий маданий марказлари аъзоларининг чиқишлари барчага байрамона кайфият бағишлади.  

Тадбир сўнггида нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан асарлари юқори баҳога лозим топилган дизайнер ва ҳунармандлар ташкилотчиларнинг диплом ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий либос – миллат қиёфаси