Миллий кутубхона фондига адабиётлар ҳадя қилинди
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона фонди янги китоблар билан бойитилди. Бу қадам мамлакат илмий салоҳиятини оширишга қандай ҳисса қўшади?
Сир эмаски, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси талаба ёшлар ва тадқиқодчилар учун кенг илмий майдон ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унинг фондини бойитиш, яратилаётган янги илмий ишлар нусхаларини кўпайтириш муҳим саналади.
Шу мақсадда, олий таълим ташкилотларида сўнгги ўн йил давомида нашр этилган адабиётларни жамлаш ва уларни Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси фондини бойитишга йўналтириш бўйича тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, олий таълим ташкилотларида мавжуд нашрларнинг 400 дан ортиқ нусхаси Миллий кутубхона фондига ҳадя қилинди.
Мазкур ишлар доирасида 400 дан ортиқ нашр нусхаси — монографиялар, илмий тўпламлар, диссертациялар, ўқув ва бадиий адабиётлар, маълумотномалар, илмий-оммабоп нашрлар, альбомлар, журналлар ҳамда бошқа адабиётлар кутубхона фондига топширилди.
Қайд этиш лозимки, ушбу манбаалар мамлакатимизнинг миллий китоб фондини бойитиш, илмий, ўқув ва бадиий адабиётларнинг ягона ахборот маконида жамланишини таъминлаш ҳамда китобхонлар учун улардан кенг фойдаланиш имкониятларини оширишга хизмат қилади.
Шербек Исломов, ЎзА