Миллий кинофонд учун янги имкониятлар
Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Ўзбекистон Республикаси Миллий кинофондининг янгиланган биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Айтиш керакки , юртимиз Миллий кинофонди кино соҳасида мамлакатимизда кечаётган кейинги янгиланишлар жараёнида самарали фаолият кўрсатиб келаётган бўлса-да, унинг янгиланган биноси киночилар учун ўзига хос туҳфа бўлди.
Тадбирда таъкидланганидек, миллий кино бойлигимизни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда. Миллий кино фонд нодир кинематография ҳужжатларини сақлаш, ўрганиш, рақамлаштириш, оммалаштириш имконини бериши билан аҳамиятлидир.
Янгиланган бинода кино материалларни тадқиқ этиш учун зарур бўлган техника жиҳозлари, лабораториялар муҳайё этилган.
Н.Усмонова,
ЎзА