Миллий ҳунармандчилик анъаналари давом этмоқда
Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейида гиламчилик ва тўқимачилик буюмлари кўргазмаси ташкил қилинди.
Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими тасарруфидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг тажрибали ўқитувчиси Қаншайим Кемалова ва унинг шогирдлари томонидан яратилган олтмишга яқин турфа гиламлар ҳамда тўқимачилик буюмлари намойиш этилмоқда.
[gallery-11265]
Аждодлардан мерос бўлган миллий ҳунармандчилик анъаналарини давом эттириш, қўли гул опа-сингилларимизнинг меҳнати ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, ёш авлод қалбида миллий-маданий қадриятларимизга муҳаббат туйғусини кучайтириш мақсадларига йўналтирилган ушбу кўргазма жамоатчиликда катта қизиқиш уйғотмоқда.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА