Миллий гвардия спортчилари беллашди
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси бўлинмалари ўртасида самбо бўйича Ўзбекистон биринчилиги бўлиб ўтди
Унда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси марказий девони масъул офицерлари, Навоий вилояти ҳокимлиги, туризм ва спорт бош бошқармаси, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Беллашув давомида спортчиларимиз буюк аждодларимизга, полвонларимизга хос мардлик, жасурлик кўрсатиб миллий анъаналарга содиқ қолган ҳолда ҳалол кураш олиб боришди.
Якуний натижаларга кўра, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, иккинчи ўринни 65921-ҳарбий қисм жамоаси ҳамда учинчи ўринни Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси жамоалари қўлга киритишди.
Мусобақа сўнгида ғолиблар кубок, медаль, диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Т. Рўзиев,
ЎзА