16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”

Бухоро шаҳридаги ННТ ва Дўстлик уйида 16 ноябрь – Халқаро бағрикенглик кунига бағишлаб “Ўзбекистон – умумий уйимиз” шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда миллий маданий марказлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 15 ноябрдаги “Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида юртимизда ҳар йили 16 ноябрь – “Халқаро бағрикенглик куни”га бағишланган “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказиб келинади.  

Бундан кўзланган асосий мақсад 130 дан зиёд  миллат ва элат вакиллари ўртасида дўстлик ва бағрикенглик муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш ҳамда хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантиришдан иборатдир.  

Кўҳна ва боқий Бухоро ҳам қадим шарқ цивилизацияси бешикларидан бири сифатида асрлар давомида миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик маскани бўлиб келган.  

Бухорода маҳаллий аҳоли билан биргаликда яҳудий, форс-тожик, қозоқ, туркман, араб, юнон каби қирқдан зиёд миллат вакиллари тинч-тотув яшаб қилмоқда. Вилоятда 12 та миллий-маданий марказ мавжуд бўлиб, марказ аъзоларининг ватанимиз тараққиёти йўлида қилган меҳнатлари муносиб баҳоланмоқда. Жумладан, Наталья Чапанашвили, Ирина Котова, Алихан Умаров, Байрамгул Маратова, Олим Раҳматов, Жума Шукуров, Светлана Аҳмедова, Нишон Отамуродов сингари ўз касбининг фидойилари турли йилларда нуфузли давлат мукофотлари билан тақдирланди.  

Шунингдек, Гавҳар Жарилкасимова, Бахтиёр Наврўззода, Илҳом Шукуров, Зебо Ҳасанова, Шавкат Раззаков, Алишер Гаффаров каби фан фидойилари илмий унвон ва даражаларга сазовор бўлди.  

– Бугунги кунда бағрикенглик инсоният томонидан эришилган энг катта ютуқлардан бири, – дейди Татар-бошқирд миллий маданий маркази раҳбари Равиль Забиров. – Ўзбекистонда турли миллат вакиллари ўртасида мустаҳкам дўстлик, бағрикенглик муҳити таъминланган. Истиқомат қилаётган барча миллат вакиллари бир тан, бир жон бўлиб яшаб келмоқда. Шундай тинч, осуда юртда яшаётганимиздан бахтиёрмиз.    

– Давлат раҳбари ташаббуси билан вилоятдаги мавжуд миллий маданий марказларда барча шароитлар яратилган, – дейди вилоят “Согласие и милосордие” рус миллий маданий маркази раҳбари Наталья Чапанашвили. – Бугунги таҳликали замонда мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарликни ривожлантириш энг муҳим масалалардан биридир. Юртимизга кўз тегмасин.  

– Шундай гўзал, тинч юртда яшаётганимиздан хурсандмиз. Осмонимиз мусаффо, барча миллат вакиллари бир тану бир жон бўлиб яшаб келмоқда. Мустақиллигимизга, тинчлигимизга кўз тегмасин. Фарзандларимиз камолини кўриш барчамизга насиб айласин, – дейди Қозоқ миллий маданий маркази раҳбари ўринбосари Хазна Колбаева.  

Вилоятдаги мавжуд миллий маданий марказлар халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ажратилган грант лойиҳаларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда.  

Тадбирда турли миллат вакиллари ўзларининг куй ва қўшиқлари билан иштирокчиларга кўтаринки кайфият бағишлади.  

Зариф Комилов,  

ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллатлараро тотувлик ва бағрикенглик олий неъматдир