Микроқарзлар фоизи пасайишда давом этмоқда
Марказий банк томонидан жорий йил 27 октябрь ҳолатига банклар кесимида аҳолига ажратилган микроқарз ва автокредитлар бўйича ўртача фоиз ставкалари эълон қилинди.
Унда қайд этилишича, бу ҳафта банклардаги микроқарзларнинг ўртача фоиз ставкаси 32,9 фоизни ташкил қилди. Шу тариқа биринчи марта бу кўрсаткич 33 фоиздан пастга тушди.

Маълумотларга кўра, энг қиммат микроқарзларимизнинг бири — Anorbankда 41 фоиз, TBC Bankда эса 40,2 фоиз ставкани ташкил этмоқда.
Автокредитларнинг ўртача фоизи эса банклар бўйича 24,3 фоизлигича қолди. Микроқарзлардан ташқари кредитларнинг ўртача фоизи 23,7 фоиздан 23,4 фоизгача пасайди. Бизнес учун кредитлар эса 0,4 фоизга ошиб, ўртача ҳисобда 23,5 фоизга етди.
Республикада микроқарзлар ва кичик кредитлаш бозорида фоиз ставкаларининг пасайиши биз учун ижобий сифатдир. Аммо ушбу тренднинг барқарорлиги ва ундан фойдаланиш имкониятлари ҳануз кун тартибида турибди.
Ш.Маматуропова, ЎзА