Микролойиҳалар ярмаркаси ўтказилди
Пойтахтимизнинг Чилонзор туманида тадбиркорликни ривожлантириш ва молиявий қўллаб-қувватлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаси ва тижорат банкларининг микролойиҳалари тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбир давомида тижорат банклари янги микролойиҳаларни тақдим этди ҳамда ҳунармандлар банкларнинг микролойиҳалари билан танишиб, маълумотларга эга бўлди.


Ярмаркада ҳунармандлар маҳсулотлари кўргазмаси ташкил этилди ҳамда ҳунар ўрганиш истагидаги фуқаролар жалб этилди.
Ярмаркада "Ҳунарманд" уюшмасида ташкил этилган грант лойиҳа бўйича ўқув курсларида ҳунар ўрганаётган хотин-қизлар ҳам иштирок этиб, ўзлари ясаган миллий тақинчоқлар маҳсулотларини реализация қилиш, ҳунармандлар билан тажриба алмашиб маҳсулотлар савдосини йўлга қўйишни ўрганди.


Гулноза Бобоева, ЎзА