Микробга қарши курашиш ҳафталиги
Дунё бўйлаб ҳар йили ўтказиладиган ушбу глобал ҳафталик микробларга қарши дориларга чидамлилик бўйича билимларни ошириш ва бу борадаги муаммоларни ўрганишга қаратилган.
2015 йил май ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ассамблеяси 68-сессиясида антибиотикка чидамлилик муаммосини ҳал қилиш бўйича глобал ҳаракат режаси тасдиқланди. Бундан кўзланган асосий мақсад жамоатчиликнинг бу борадаги хабардорлигини, маърифий тадбирлар самарадорлигини оширишдир.
ЖССТ микробга қарши дори воситаларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш учун барча сектор вакиллари саъй-ҳаракатини бирлаштиришга чақиради.
ЎзА