Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси томонидан хорижда бўлиб турган ёшлар билан онлайн мулоқот ўтказилди. Ушбу тадбир вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси ҳамда Миграция агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилди.

Мулоқотда Россия, Италия, Канада, Полша, Қозоғистон каби давлатларда таълим олаётган ва меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 100 нафарга яқин ёшлар иштирок этди. Тадбир давомида 20 га яқин масала ва таклифлар билдирилди.

Мурожаатлар, асосан, меҳнат фаолиятини расмийлаштиришдаги қийинчиликлар, ишга жойлашиш имкониятлари, имтиёзли кредитлардан фойдаланиш, миграция жараёнидаги ҳуқуқий масалалар ва давлат томонидан тақдим этилаётган хизматлар юзасидан бўлди. Шунингдек, хорижда билим ва тажриба тўплаётган ёшлар учун юртимизда муносиб иш ўринларини яратиш борасидаги таклифлар ҳам билдирилди.

Билдирилган мурожаатлардан 8 тасига мулоқот давомида ечим топилди. Қолган масалалар бўйича эса тегишли ташкилотларга топшириқлар берилди ва назоратга олинди.

Сирдарё вилояти Ёшлар ишлари бошқармаси бошлиғи Мирқодир Саъдуллаевнинг таъкидлашича, мазкур мулоқот ёшларнинг фикрини эшитиш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда давлат дастурлари ва имкониятларидан хабардор қилишда муҳим аҳамият касб этади.

– Хориждаги ёшларимизнинг билим ва тажрибасини юртимиз тараққиётига йўналтиришни мақсад қилганмиз. Улар қайси соҳаларда қийинчиликка дуч келаётганини билиб, шу асосда ечим топиш устувор вазифамиздир, – дейди бошқарма раҳбари.

Мазкур онлайн мулоқот самарали ва ошкора тарзда ўтди. Ёшлар билан бундай мулоқотларнинг мунтазам ташкил этилиши, уларнинг давлат ва жамият билан узлуксиз алоқада бўлишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миграциядаги ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди