English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ ташаббуси билан файзли ифторлик ташкил этилди

Муқаддас Рамазон ойи — инсон қалбини покловчи, жамиятда меҳр-шафқат ва ҳамжиҳатликни қарор топтирадиган улуғ айём.

Бу ой давомида бағрикенглик, саховат ва инсоф каби юксак фазилатлар янада яққол намоён бўлиб, кексалар ҳолидан хабар олиш ва эҳтиёжмандларга ёрдам қўлини чўзиш каби эзгу ишлар анъанавий тус олади. Ана шундай хайрли ташаббуслардан бири Фарғона вилояти Бешариқ туманида амалга оширилди.

​Мажбурий ижро бюроси томонидан ташкил этилган файзли ифторлик маросимида туманнинг 57 та маҳалласидан ташриф буюрган фуқаролар ва нуронийлар бир дастурхон атрофида жам бўлди.

Самимий мулоқот ва дўстона руҳда ўтган тадбир давомида Рамазон ойи инсонни шукр ва қаноатга ундаши, қалбларни яқинлаштириб, жамиятда бирдамлик руҳини мустаҳкамлаши алоҳида таъкидланди.

​Маросим якунида нуронийлар ва маҳалла фаоллари томонидан юртимиз тинчлиги, осойишталиги ҳамда фаровон ҳаётимиз бардавом бўлишини тилаб хайрли дуолар қилинди.

Бу каби тадбирлар халқимиз орасидаги меҳр-оқибат ришталарини янада боғлаш ва бағрикенглик тамойилларини улуғлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Ҳамроз Баёнов, ЎзА