Йўловчи мулоҳазалари

Мамлакатимиз янгиланиш, ривожланиш сари юз буриб, барча соҳаларда туб ўзгаришлар амалга оширилмоқда. Яратилаётган янгиликлар ва қулайликлар инсон турмуш даражасининг яхшиланишига хизмат қилишига шубҳа йўқ, албатта.

Аҳолига яратилаётган қулайликлар орасида жамоат транспорти хизмати етакчи ўринларда туради десак, муболаға бўлмайди. Чунки бир манзилдан иккинчи манзилга етиб бориш учун транспорт хизмати асосий ўрин эгаллайди. Бу борада эса давлатимиз томонидан кенг ислоҳотлар олиб борилди ва бу давом этмоқда.

Жумладан, шаҳарлараро йўналишларга энг замонавий, барча қулайликларга эга автобуслар келтирилди ва бу аҳолини мамнун қилмоқда. Республиканинг барча вилоятларига борувчи йўловчи ва сайёҳлар учун хизмат қилаётган шинам, ташқи кўриниши ҳам замонавий автобуслар, поездлар  кишиларга яхши кайфият бағишламоқда.

Биргина шаҳар ичида ҳаракатланаётган автобуслар ҳам ташқи, ҳам хизмат кўрсатиш жиҳатидан бирор бир хорижникидан қолишмайди. Айниқса, тўлов тизимидаги ислоҳотлар натижасида бекатларда соатлаб кутиб туришларга барҳам берилди. Бу ҳам инсон учун, унинг ҳаётдан рози бўлиб яшаши учун яратилаётган шароитлардан биридир.

Пойтахтнинг кўркига кўрк бўлиб турган метро хизматини алоҳида таърифлаш лозим. 1977 йил Тошкент метросида илк ҳаракатлар бошланган эди. Ўтган давр мобайнида дунёдаги энг чиройли метролардан бири сифатида эътироф этилган Тошкент метросида янги йўллар, янги бекатлар очилди.

Тошкент метроси ҳар куни эрталаб соат 5:00 да йўловчиларга ўз эшикларини очади. Шаҳар аҳолиси метрони тезкор, тоза, чиройли ва қулай транспорт воситаси сифатида билади. Метро замонавий шаҳар транспорт воситалари орасида бугунги кунда тез суръатлар билан рақобатлаша оладиган ягона транспорт, деб бемалол айтса бўлади.  

2020 йилнинг август ойида Тошкент ер усти метросининг биринчи босқичи ишга туширилгани шаҳарга ўзгача ҳусн ва йўловчиларга қулайлик яратди. Бугун икки йўналишни боғловчи Қўйлиқ – Сергели ер усти метро йўлининг  тўлиқ ишга тушиши билан фойдаланувчилар сони 600 мингдан ошди. Тилга олганимиздек, метро энг қулай транспорт воситасидир.  

Ҳар куни тонгдан ярим тунга қадар аҳолига узлуксиз хизмат қилаётган метронинг ҳам баъзида ноқулайликлари бор, албатта. Йўловчилар сонининг ортиб бориши туфайли эрталаб ва кечқурун тирбандликлар пайдо бўлмоқда. Ишдан қайтиш вақтида ана шундай манзарага кўп бор гувоҳ бўлганман. “Мустақиллик” бекатига соат 18:15 лар чамаси тушдим. Сергели йўналиши бўйича қатнайдиган вагонларнинг бирортасига минишнинг иложи бўлмади. Уч-тўртта поездларни ўтказиб юборишга тўғри келди. Ўттиз дақиқа атрофида кутиб қолдим.

Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқларда ҳам кўпинча метродаги носозликлар, тирбандликлар ҳақида ахборотлар кўпайиб бормоқда.  

Бир куни метронинг “Қипчоқ” бекатидан вагонга чиқдим. Вагонлар анча эскиргани сабабли икки ёки уч бекат юргач, вагон шовқинидан хавотирга тушдим. Темир ғилдираклардан чиқаётган шовқин, гўё вагон ғилдираклари ҳозир чиқиб кетиб бир фалокат бўладигандек туюлди. Атрофимда турган ёшлар ҳам бир-бирига ғилдираклар чиқиб кетмаса бўлгани, деб хавотирда кулиб қўйишарди. Бундан ташқари, бекатларни эълон қилиб боришдаги тушунарсиз талаффузлар, карнайларнинг шовқини ҳам безовталикни кучайтирди.  

Яна бир куни кечга томон “Мустақиллик” бекатига тушдим ва поезд келишини кутдим. Шу пайт кўринишидан европаликларга ўхшаш йигирмага яқин сайёҳ пайдо бўлди. Улар Сергели йўналиши бўйича ҳаракатланаётган вагонлар томон юришди. Уларга бош бўлиб юрган йигит анча ҳушёр экан, уларни эски вагонларга чиқармаслик учун эътиборини метронинг безакларига қаратди. Озроқ вақт ўтгач, пўлат изларда янги вагонлар кўринди. Йигит дарҳол меҳмонларни вагонларга минишга чорлади.

Кейинги пайтларда метро поездларига йўналишига янги, замон талабларига жавоб берадиган ёруғ, озода, қулай ўриндиқлар, иситиш ва совитиш тизимлари мукаммал бўлган вагонлар келиб қўшилди. Бунга минган ҳар бир йўловчида сокинлик ва хотиржамлик бўлгани туфайли манзилга қадар мизғиб олиш имкони ҳам йўқ эмас. Бу ҳолатни ўзимда ҳам бир-икки бор кузатдим. Баъзи пайтлар қулоқчин тақиб олиб бекатлар сўнггига етиб борганда ҳам уйқудан кўз очмайдиган ёшларни уйғотиб қўйган пайтларим ҳам бўлган. Кексаларга жой бермасдан кўзингизга тик қараб кетувчи ёшлар ҳам бўлади. Бу энди умуман бошқа мавзу.

Ҳа, замон тезлашди. Инсонларда дунёқараш ўзгарди. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан илгари сурилган “Ваъда эмас, натижа, эртага эмас, бугун!” шиори остида яшашга инсонлар одатланмоқда. Шундай экан, ҳар соҳада эскиликдан тезроқ воз кечиб, янгилик сари одимлаш вақти келди.  

Асрор Сулаймонов, ЎзА

English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Метронинг қулайликлари ва камчиликлари