Меркелга БМТда иш таклиф қилинди
БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Германиянинг собиқ канцлери Ангела Меркелга инсониятга фойда келтирадиган глобал жамоатчилик фаровонлиги бўйича олий даражадаги маслаҳат органини бошқаришни таклиф этди, деб ёзмоқда dpa агентлиги БМТ манбаларига таяниб.
Хабарда айтилишича, Гутерреш ушбу таклифини Меркелга мактуб кўринишида жўнатган, бироқ хатга ҳали ҳам жавоб олинмади. Ташкилотдагиларнинг фикрича, собиқ канцлер ушбу таклифни қабул қилмаса керак, деб ёзмоқда агентлик.
БМТнинг глобал жамоатчилик фаровонлиги деганда, хусусан, глобал соғлиқни сақлаш, илм-фан, тинчликни таъминлаш, табиатни муҳофаза қилиш, жаҳон иқтисодиёти тушунилади.